Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг