Бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғиб, ҳарорат пасайиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23 даража, жанубда 28 даражагача бўлади.
Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter