Ҳусийлар Саудияга ҳужумлар борасида жиддий огоҳлантирди
Ҳусийлар вакили Яҳё Сари йўловчиларни Саудия Арабистонидаги аэропортлардан қочишга чақирди, чунки улар ҳаво ҳужумларига дучор бўлиши мумкин.
«Бизнинг қуролли кучларимиз яна бир бор авиакомпаниялар, мутахассислар, ишчилар ва йўловчиларни огоҳлантиради: Саудия Арабистонидаги аэропортлардан узоқроқ туринг, чунки ҳаво ҳужумларига дучор бўлишингиз мумкин. Бизнинг кучларимиз ушбу аэропортларни эҳтимолий нишонлар деб ҳисоблайди», деб ёзди у X ижтимоий медиа платформасида.
Сари ҳусийлар мусулмонларнинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинадаги аэропортларни нишонга олмаслигини таъкидлади.
Аввалги хабарларда Яманда жойлашган ҳусийлар Ар-Риёддаги аэропортга ҳаво ҳужуми уюштиргани, 12 киши ҳалок бўлгани ва 300 дан ортиқ одам яралангани айтилган эди. Ўзбекистон мазкур ҳужумни қоралади.
Саудия Арабистони Яманда ҳусийларга қарши халқаро миқёсда тан олинган Яман ҳукумати томонида жангларда иштирок этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter