Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади

Дам олиш кунлари республиканинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилади

Фото: Xabar.uz

Келаётган дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутилиши маълум бўлди.

9–10 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 10–15 даража, кундуз кунлари 25–27 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 29–32 даражагача бўлади.

10 октябрда кечқурун республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

11 октябрь – якшанба куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида чўл ҳудудларда ва республика жанубида, кечқурун марказий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Кўпчилик вилоятларда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳарорат 18–23 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда 9–11 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сель-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида: Бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 13–15 даража, кундуз кунлари 25–27 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг