Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар уй-жой таъмирига кўпроқ пул сарфламоқда

Ўзбекистонликлар уй-жой таъмирига кўпроқ пул сарфламоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда аҳоли томонидан уй-жойларни таъмирлаш ишлари 7,7 фоизга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 160,3 млрд сўмлик ишлар бажарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 7,7 фоизга ошган.

Уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича бажарилган қурилиш ишлари ҳажми барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишларининг 2,4 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг