Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев россиялик амалдорларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев россиялик амалдорларни қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Виталий Савельев, Россия Президенти маслаҳатчиси Игорь Левитин ва "Российские железные дороги" компанияси бошқаруви раиси Олег Белозёровдан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистон раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломини етказди.

Жорий йилнинг 26-28 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақада самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Транспорт соҳасида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, автомобиль, темир йўл ва авиация йўналишларида шерикликни янада кенгайтириш, юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг