Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғарбнинг узоққа учувчи ракеталари Россиянинг қайси ҳудудлари учун хавфли?

Ғарбнинг узоққа учувчи ракеталари Россиянинг қайси ҳудудлари учун хавфли?

Фото: Америка урушни ўрганиш институти

Агар Киев Россия ҳудудига чуқур зарба беришга рухсат олса, РФнинг умумий аҳолиси 4,7 млн киши бўлган 9 та йирик шаҳри ғарб ракеталари етиб борадиган радиусга киради, Америка урушни ўрганиш институти шу ҳақда маълумот берди.

Ракеталар Россиянинг икки миллионер шаҳри — Ростов-Дон (аҳолиси 1,14 млн киши) ва Воронеж (1,046 млн)гача етиб боради. Бундан ташқари, ғарб ракеталари қамрови ҳозирда HIMARS ракета тизимлари доирасидан ташқарида бўлган Курск шаҳри (аҳолиси 436 минг киши)гача етиб бориши мумкин.

Шунингдек, вилоят марказлари — Брянск (373 минг киши) ва Орёл (296 минг) ҳамда Азов денгизи бўйида жойлашган Таганрог (245 минг) шаҳарлари узоққа учувчи ракеталар нишонига айланиши мумкин.

Американинг ATACMS (300 км) ракеталари етиб бориши мумкин бўлган шаҳарлар қаторида Липецк (486 минг киши), Смоленск (312 минг) ва Калуга (329 минг) санаб ўтилган. Британиянинг Storm Shadow (250 км) ракеталари бу шаҳарларга хавф туғдира олмаслиги мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг