Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

616 млн сўмлик танлов боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади

616 млн сўмлик танлов боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Эндиликда 616 миллион сўмлик мукофот берилган танлов энди боғча тарбиячилари ўртасида ҳам ўтказилади. 

Келаси йилдан «Йил ўқитувчиси» танловини боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиш таклиф этилди. Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизими вакиллари билан ўтаётган учрашувда бу ташаббусни билдириб, уларнинг меҳнатини ҳам муносиб рағбатлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Бу йил янги форматда ўтказилган танловда 208 та туман ва шаҳар ғолибининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот берилган.

«Келаси йилдан ушбу танловни 14 та ҳудуддаги боғча тарбиячилари ва техникум усталари ўртасида ҳам ўтказиб, уларни ҳам мукофотласак, сизларга маъқулми?» — деди давлат раҳбари.

Шу тариқа, 2027 йилдан болаларга илк таълим-тарбия бераётган боғча тарбиячилари ва ёшларга касб ўргатаётган техникум усталарини ҳам мазкур танлов орқали тақдирлаш кўзда тутилмоқда. 

Президент ўқитувчиларнинг даромадига ҳам тўхталди. Унинг айтишича, ҳозир 40 минг ўқитувчи минг доллардан, яна 1,5 минг нафар ўқитувчи эса икки минг доллардан юқори маош олмоқда.

«40 минг эмас, 140 минг устоз 1000 доллардан олса — буям кам, мен кўпайиши тарафдориман», — деди Президент.

Маълумот учун, бу йилги «Йил ўқитувчиси» танловида республика бўйича 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этиб, 208 нафари ғолибликни қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг