Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Айрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Фото: Xabar.uz

Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган, умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган айрим ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади. Бу Ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда кўзда тутилган.

Бунда стажи 25 йилдан кам бўлмаган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади.

Меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.

Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади.

Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва унга 3 ой давомида мақбул иш топиш чоралари кўрилади.

Агар 3 ой давомида мақбул иш топилмаса, шахс ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.

Давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг