Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21–26 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол ғарбий шамолга ўтиб, 3–8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22–24 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Сел ва тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин. Шарқий шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13–18 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг