Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда туман тушиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистонда туман тушиши кутилмоқда

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда нам ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Республика бўйича бироз ёмғир ёғиши мумкин, шимолда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 10-12° илиқгача исийди.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг