Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Тошкент ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Тошкент ва Тошкент вилоятида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-26 даража бўлади.

Тошкентда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг