Давлат хизматлари марказларининг филиаллари очилмоқда
Давлат хизматлари агентлиги аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда ўз шохобчаларини очмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га агентликнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълум қилди.
Энди олис ҳудудлар аҳолиси ортиқча вақт ва пул сарфлаб туман марказига қатнаб юрмайди ва ёнгинасида очилган шохобчага кириб ишини битказиб чиқади.
Мисол учун, икки кун аввал Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Мачай қишлоғи ҳудудида шундай шохобча очилди. Ўша куннинг ўзида ФҲДЁ соҳасига оид 3 та хизмат кўрсатилиб, 7 нафар тадбиркор рўйхатдан ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter