Фарғонада болалар заҳарланиши бўйича жиноий иш очилди
Фарғонада болалар заҳарланиши бўйича жиноий иш очилди.
Жорий йилнинг 21 феврал куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари «тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши» белгилари билан Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган.
Хозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг маъсуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан ЖКнинг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят ИИБ хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter