Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

“Ҳаводаги штаб”га айланган биринчи борт, форум ортидаги дипломатия (фото)

“Ҳаводаги штаб”га айланган биринчи борт, форум ортидаги дипломатия (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари учун йирик халқаро форумларда иштирок этиш нафақат глобал кун тартибини муҳокама қилиш, балки ҳамкасблар билан икки томонлама масалалар юзасидан самарали фикр алмашиш имкониятини ҳам яратади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Жумладан, Тинчлик кенгашининг биринчи саммити доирасида Шавкат Мирзиёев йиғилишда иштирок этган деярли барча делегациялар раҳбарлари билан мулоқот қилган. Учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий ва глобал хавфсизлик, иқтисодий шериклик ҳамда гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Матбуот котибининг таъкидлашича, кеча ниҳоятда узун ва сермазмун кун бўлган. Бироқ самолёт Тошкент сари йўл олар экан, иш жараёни тўхтамайди. 12 соатлик парвоз давомида биринчи борт том маънода “ҳаводаги штаб”га айланади.

Парвоз чоғида давлат раҳбари делегация аъзолари билан ташриф якунларини батафсил муҳокама қилади, телефон ва видеоалоқа орқали тармоқ идоралари ҳамда ҳудудлар раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказади. Шунингдек, яқин истиқболда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва устувор режалар кўриб чиқилади.

Дарҳақиқат, халқаро майдондаги фаол дипломатик мулоқотлар мамлакат манфаатларини илгари суриш, янги шериклик йўналишларини очиш ва эришилган келишувларни тезкорлик билан амалиётга жорий этишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг