Ҳозирги биопаспорт босқичма-босқич муомаладан чиқарилади

Бугун, 25 январь куни Халқаро пресс-клубда «Давлат дастури-2018»: Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичи» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.
Мазкур сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг мухбири ҳам иштирок этди. Мухбиримизнинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг амалдаги паспорти хорижга чиқиш паспорти сифатида эътироф этилмайди.
Хабар берилишича, биометрик паспорт босқичма-босқич ID-карта жорий этилиши муносабати билан муомаладан чиқарилади. Хорижга чиқиш учун эса белгиланган тартибда алоҳида ранг ва шаклдаги паспортлар берилиши бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter