Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда масъуллар салкам 2 млрд сўмлик кешбекни талон-торож қилди

Жиззахда масъуллар салкам 2 млрд сўмлик кешбекни талон-торож қилди

Фото: Прокуратура департаменти

Жиззах вилоятида 1,9 млрд сўм маблағлар «Keshbek» сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаролар Р.А., Т.Ш. ҳамда «B.R.» ва «А.А.» МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 16,6 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотилганлиги ҳақида 3 106 дона харид чекларини чиқариб, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга «Soliq Mobile» иловаси орқали «Keshbek» сифатида тўлаб бериб, 1,9 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг