Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда салкам 1,5 млрд сўм маблағ кешбек сифатида талон-торож қилинди

Тошкентда салкам 1,5 млрд сўм маблағ кешбек сифатида талон-торож қилинди

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент шаҳрида 1,4 млрд сўм маблағлар кешбек сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва Солиқ қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда «E.P.»,«M.M.» ва «E.S.» МЧЖлар масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, гўёки 322,4 млрд сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар расмийлаштириб, савдодан тушган пулларни назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида 3 363 дона харид чекларини чиқарган. Сўнгра ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқароларга Soliq Mobile иловаси орқали кешбек сифатида тўлаб бериб, 1,4 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг