Жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумоти: жазирама давом этадими?
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кундузги ҳаво ҳарорати 37-40 даража атрофида, 12-13-август кунлари баъзи жойларда 41-42 гача бўлади. Кечалари ҳарорат асосан 21-26 даража бўлади.
Шу кунларда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун кундузи Тошкент вилоятида ва ҳафтанинг айрим кунларида эса республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шимолда, чўл ҳудудларда ва 14 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: бугун куннинг иккинчи ярмида шаҳарнинг айрим жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-14-август кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 23-26 даража, кундуз кунлари 37-40 даража, 12-13-августда 41 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter