Анвар Санаев концерти учун чипталар ўқитувчиларга мажбуран сотилаётгани айтилмоқда

«Ўқитувчи» канали томонидан хабар қилинишича, Қарши шаҳрида мактаб ўқитувчиларига Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевларнинг концертига чипта мажбуран сотилмоқда.
Хабарда айтилишича, ўқитувчилар чиптани 35 минг сўмдан сотиб олишга мажбур. Шикоят хати муаллифи «концерт ўтадиган амфитеатрда шароит йўқлиги ва 35 минг сўм тўлаб қуруқ тахтада ўтириб келиши»ни айтиб ўтган.
Бу ҳолатга мутасадди раҳабарлар алоҳида эътибор қаратишини сўраб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter