Қирғизистон билан «Кесканёр» чегара пости очилади
Президент иштирокида ўтган йиғилишда Андижон вилоятининг транспорт ва логистика имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳам қатор йирик лойиҳалар белгиланди.
Жумладан, Қирғизистон билан «Кесканёр» чегара постини очиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди. Янги пост амалдаги «Дўстлик» постига нисбатан икки баробар катта бўлиши режалаштирилган. Уч ой ичида унинг лойиҳасини ишлаб чиқиб, қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди. Бу юк ташиш ҳажмини 2–3 баробар ошириш, етказиб бериш муддатини эса бир ҳафтага қисқартириш имконини бериши кутилмоқда.
Шунингдек, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли орқали юк ташиш ҳажмини 10 баробар ошириб, йилига 15 миллион тоннага етказиш режалаштирилган.
Шу муносабат билан йил якунига қадар Қўрғонтепа ва Хонободдаги 300 гектар майдонда 600 миллион долларлик логистика комплекси лойиҳасини бошлаш топширилди.
фЯнги транспорт оқимига мос равишда 78 километрлик «Хонобод – Андижон» пулли автомобиль йўлини лойиҳалаш ишлари ҳам бошланади.
Бундан ташқари, сентябр ойидан «Тошкент – Андижон» тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилиб, сафар вақти 6 соатдан 4 соатгача қисқарган. Келгуси йил эса «Тошкент – Андижон» пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошланиши режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter