Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ҳокимнинг тегишли қарорига асосан, Қобилов Рустам Ражаббоевич Самарқанд вилояти ҳокимининг янги ташкил этилган расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Рустам Қобилов мазкур тайинловга қадар вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Суюнов Жўрабек Баҳриддинович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

​Жўрабек Суюнов мазкур тайинловга қадар вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг