Самарқандда «Энергосавдо» бўлими муҳандиси ушланди
Тойлоқ туманида ЭТК ходими ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирда ўтказилди.
Унда «Энергосавдо» Тойлоқ туман бўлими муҳандиси П.М. фуқаро М.Э. га қўлланилган 20 млн сўмлик жаримани йўқ қилиб бериш ҳамда янги электр ҳисоблагични ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter