Узун ўрмон хўжалигида дарахтлар қўпорилган – ишчи гуруҳ вазиятни ўрганмоқда
Кеча, 3 август куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Сангардак маҳалласидаги Узун ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонида дарахтларни қўпориш ва уларга шикаст етказиш ҳолатлари қайд этилган.
Айни дамда Экология миллий қўмитаси Экополицияси, Бош прокуратура, вилоят ҳокимлиги ҳамда экология ҳудудий бош бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ вазият юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ишлар ҳеч қандай рухсатсиз, экология ходимларининг огоҳлантиришларига қарамай амалга оширилган.

Айни дамда дарахтларга етказилган экологик зарар миқдорини аниқлаш, қурилиш ишларининг амалдаги экологик қонунчилик талабларига мувофиқлигига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда айбдор шахсларни белгилашга доир ўрганишлар олиб борилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 11 туп қарийб 100 йиллик Зарафшон арчаси қўпорилгани аниқланган. Тўлиқ ўрганиш натижаларидан сўнг ҳуқуқбузарларга нисбатан амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ қатъий чоралар қўлланади ҳамда бу ҳақда жамоатчиликка қўшимча маълумотлар тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter