Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ушбу ҳафтада ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

Ушбу ҳафтада ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги жорий иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумотини  тақдим этди.

Бугун 12 октябр куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан 18-21 даража, шимолда ва жанубда 23-26 даража бўлади.

​Эртага 13 октябрь куни ёмғир ёғиши Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. 14-16 октябрда республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 22-25 даража, жанубда 27-30 даража бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

​Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 12-13 октябрда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.​ 12 октябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

​Тошкентда: бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат 19-21 даража бўлади. 13-16 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 12-15 даража, кундуз кунлари 22-25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг