Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Яшил ҳудуд» ташаббуси билан чиққан маҳаллалар қўллаб-қувватланади

«Яшил ҳудуд» ташаббуси билан чиққан маҳаллалар қўллаб-қувватланади

Давлат раҳбарининг бугунги йиғилишда таъкидлашича, маҳаллалар аҳолиси ўзлари дарахт экиб, парвариш қилишга, яшил ҳудудларни кўпайтиришга тайёр.

Лекин бирорта ҳоким ёки маҳалла раиси тайинли жойни кўрсатиб бермаётгани танқид қилинди.

Эндиликда «еттилик», маҳалла аҳолиси яшил ҳудуд қилиш ташаббуси билан чиқса, туман ҳокими 10 сотихгача ер майдони ажратиб беради.

Ҳокимлар ва «еттилик» бунинг устидан таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиши, бу ерлар бошқа мақсадларга бериладиган бўлса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бош прокуратурага бошқа мақсадлар учун бериб юборилган яшил ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳларини жойига қайтариш бўйича топшириқ берилган эди. Тўрт ой ичида 20 гектар яшил ҳудуд, 107 та спорт майдончаси ва болалар ўйингоҳи тикланди.

Давлат раҳбари бундай жойларнинг барчаси жой-жойига қўйилмагунча ишни давом эттириш вазифасини қўйди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг