Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Фото: Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди. 

​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Республикаси Биринчи хоними Ким Хе Гён ҳамроҳлигида Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди.

​Музей экспозицияси орқали беш асрдан ортиқ вақт давомида Корея сиёсий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутиб келган Чосон қироллик сулоласининг кўп асрлик тарихи ва бой маданий мероси билан танишиш мумкин.

​Ўзбекистон Биринчи хонимига сулола вакилларининг қадимий қўлёзмалари ва шеърий асарлари, анъанавий либослар ҳамда ўша даврнинг турмуш тарзи, анъаналари ва бадиий меросини акс эттирувчи сарой маданиятига оид бошқа экспонатлар намойиш этилди.

​Музей экспозицияси билан танишгандан сўнг, Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказдилар.

​Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Корея халқларини кўп йиллик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий муштаракликка асосланган узвий ришталар боғлаб туриши таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг