Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паркентда 3 та шер ҳайвонот боғи қоровулининг ўлимига сабаб бўлди

Паркентда 3 та шер ҳайвонот боғи қоровулининг ўлимига сабаб бўлди

Бугун, 17 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган «Lion park» хусусий ҳайвонот боғида бир қафасда сақланаётган 3 та шер ҳайвони қафасдан ҳайвонот боғи ҳовлисига чиқиб кетган.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳодиса содир бўлган пайтда ушбу маскан иш фаолиятида бўлмаган ва ёпиқ бўлган. Ҳовлига чиқиб кетган шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи, 1980 йилда туғилган фуқаро (Ф.И.)га ташланиб унга жароҳат етказган.

Натижада 44 ёшли фуқаро олган тан жароҳати сабаб вафот этган.

«Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар йўқ», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг