Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади

Парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади

2024 йил 1 июлдан парранда гўштини (ТИФ ТН коди 0207) экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.

Бу борада Президентнинг «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, кооперация тизимига асосланган «Агропарранда кластери» лойиҳаси амалга оширилади.

2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг