Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ҳибсга олингани айтилган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Россияда ҳибсга олингани айтилган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда меҳнат мигрантлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида юз берган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Агентлик ижтимоий тармоқларда тарқалган Россиянинг Воронеж шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан рейд ўтказилиб, унда Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни қисман тақсдиқлаган.

Маълум бўлишича, хабарларда акс этган ҳолат жорий йилнинг 7 июн куни Воронеж шаҳридаги «Развитие» қурилиш ҳудудида юз берган.

Рейд тадбири ўтказилган ушбу қурилиш ҳудудида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.

«Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна 1 нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Ўз навбатида, Агентлик Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролардан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслигини сўрамоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг