Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Садир Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Садир Жапаров рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 18 июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Президенти ва рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг