Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Супер контракт» учун шартномалар бериш бошланди

«Супер контракт» учун шартномалар бериш бошланди

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари белгиланди.

Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

  • 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
  • 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
  • 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
  • 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

  • олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;
  • молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса, 2024/2025-ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.

Маълумот учун, 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдорлари бу ерда.

Базавий контракт миқдорлари бу ерда.

Эслатма: шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг