«Супер контракт» учун шартномалар бериш бошланди
Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари белгиланди.
Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:
- 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
- 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
- 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
- 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:
- олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади;
- молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса, 2024/2025-ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.
Маълумот учун, 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдорлари бу ерда.
Базавий контракт миқдорлари бу ерда.
Эслатма: шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter