Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Учтепа ва Мирзо Улуғбек туманлари айрим ҳудудлари вақтинча газ таъминотидан узилади.

«Ҳудудгазтаъминот» корхонасига кўра, бу тизимда таъмирлаш ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Бугун, 27 март куни соат 10:00 – 18:00 оралиғида таъминот тўхтатиладиган манзиллар:

  • Чилонзор тумани – Зарқўрғон, Фидокор, Навбаҳор, Катта Навбаҳор, Кўтарма, Наққошлик, Ботирма, Лутфий, 1-Қатортол, Нафосат, Диёр, Қатортол, Чўпон ота, Боғзор, Оқтепа маҳаллалари ва С-мавзесида;
  • Учтепа тумани – Тепа Қўрғон, Қўрғон тепа, Кўҳна Чўпонота, Боғобод, Боғистон, Бирлик, Найман, Гузар, 11-12-13-14-15-26-мавзеларда;
  • Мирзо Улуғбек тумани – Неъмат берк кўчасидаги 74 та ерли хонадонларда газ ўчирилади. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг