1973 йили туғилган. Тошкент Давлат Унверситети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Унверситети)нинг журналистика факультетида таҳсил олган. «Хабар», «Ватан», «Ҳуррият» газеталарида, «Мовароуннаҳр» нашриёти ва бошқа қатор нашрларда фаолият кўрсатган. Энг узоқ ишлаган жойи — «Ҳуррият».
Ундан бошқа жойларда «ёлчитиб ишламаганини» ўзи ҳам тан олади. Бунга сабаб сифатида Хуршид Дўстмуҳаммадни кўрсатади: «Устозга даъвоим улкан. У кишининг қўл остида беш йилдан зиёдроқ ишлаш жараёнида шунақа тарбия бердики, на муросани биламиз, на турли «қолип»ларга тушишни... Устоз деган шогирдларнинг кейинги тақдирига шунақаям «масъулиятсиз» қарайдими?!»