Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

100 минг сўмлик банкнотнинг босмадан чиққан фотоси тарқалди

100 минг сўмлик банкнотнинг босмадан чиққан фотоси тарқалди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқариши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу банкнотнинг муомалага чиқарилишига ҳали 3 кун қолган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда босмадан чиқарилган 100 минг сўмлик пулнинг фотоси тарқалишга улгурди.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 100 000 сўм бўлган пул белгиси, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шартлиги белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг