Шавкат Мирзиёев: «Тўртта сектор раҳбари одамлар рози бўлмагунча хонасида ўтирмайди»
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳарлар учун масъул бўлган 4 та сектор — ҳоким, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи ва ички ишлар бўлими раҳбари қандай ишлаши кераклигини айтиб ўтган.
«Тўртта сектор раҳбари одамлар то рози бўлмагунча кабинетида ўтирмайди», дея таъкидлаган Ўзбекистон раҳбари.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter