Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

99 нафар талаба Кореядаги Инҳа университетини тамомлаб қайтди

99 нафар талаба Кореядаги Инҳа университетини тамомлаб қайтди

Фото: «Inha.uz»

2017 йил июн ойи охирида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети “Компютер ва дастурий инжиниринг” факултетининг 99 нафар талабаси Корея Республикасидаги Инҳа университетида ўқиш учун Инчхонга йўл олган эди.

Улар “3+1” дастури доирасида (Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 3 йил ва Корея Республикасидаги Инҳа университетида 1 йил) ўқишни тамомлаб қайтишди.

Икки семестр давомида ўзбекистонлик талабалар Кореядаги Инҳа университетининг юқори малакали профессорларидан билим олдилар.

Ўтган ҳафтанинг охирида Инчхонда Жанубий Кореядаги бир йиллик дастурнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда талабалар дастурни якунлашгани тўғрисидаги сертификатларни олишди.

2018 йилнинг ёзида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг биринчи битируви бўлади. Баъзи талабалар магистратурада ўқишни давом эттирадилар ва айримлари эса ўз меҳнат фаолиятларини бошлайдилар. Умид қиламанки, улар мамлакатимиз учун муносиб кадрларга айланади.

Сарвар Бобохўжаев, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори

Барча талабалар Ўзбекистонга қайтиб келишди ва эндиликда ўқишларини ҳамда амалиёт дастурини Тошкентда давом эттирадилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг