Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Усмонов Ўзбекистонда яна бир йирик улушга эга бўлди

Алишер Усмонов Ўзбекистонда яна бир йирик улушга эга бўлди

Ўзбекистондаги йирик корхона  — «Оҳангаронцемент» АЖнинг 98,6 фоизлик улуши «Akkermann Cement CA» МЧЖ компанияси ихтиёрига ўтди.

Ушбу МЧЖ Россиянинг «Akkermann Cement» компаниясига тегишли. Бу компанияга USM Holding эгалик қилади. Ҳолдингнинг асосчиси ва асосий акциядори – миллиардер Алишер Усмонов.

Akkermann Cement» компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко «Оҳангаронцемент»га сармоя киритилиши, Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг туғилган ватани бўлмиш Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилганини таъкидлади.

– Бу ерда олинадиган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда биз катта имкониятларни кўряпмиз. Аҳоли сони ортиб бораётгани, юқори сифатли янги уй-жойларга бўлган талаб, келажакда ипотека кредитлаш орқали истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш, буларнинг барчаси цемент истеъмолининг ошишига хизмат қилади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмоновга алоқадор компания «Капиталбанк»нинг 58,33 фоиз акцияси эгасига айланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг