Азага айланган байрам! Андижонда бир оила пичоқлаб кетилди
2017 йил 30 декабр куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги коттежларнинг бирида ижарада турган аёлнинг 6 ойлик гўдаги, 3 ёшли боласи ва синглиси, жами 4 нафар одам ўлдириб кетилган.
Бу ҳақда «Xabar.uz»га ўз манбалари маълум қилди. Аниқланишича, дастлаб газдан заҳарланиш деб айтилган, аммо кейинчалик маълум бўлишича, ҳаммаси пичоқланган ва газ очиб юборилган. Тахминларга кўра, газ жиноят изларини яшириш ва ёнғин келтириб чиқариш учун ёқиб кетилган бўлиши мумкин.
Рўй берган ҳодиса юзасидан тез орада ички ишлар органларидан маълумот олиб, бу ҳақда сизга хабар берамиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter