Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Балиқнинг ҳам жони оғрийди, худди одамга ўхшаб — олимлар

Балиқнинг ҳам жони оғрийди, худди одамга ўхшаб — олимлар

«Focus» нашри «Philosophical Transactions of the Royal Society» журналига асосланиб ёзишича, британ биологлари балиқларнинг оғриқни ҳис қилишига бағишланган 98 та илмий мақолани ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлдики, оғриқли вазиятларга дучор бўлган балиқларда қатор ўзгаришлар кўзга ташланган — ҳаракатчанлиги сусайган, ҳимоя реакциялари ишга тушган, нафас олиши тезлашган. Оғриқни қолдирувчи воситалар берилиши билан бу ҳолатлар йўқолган.

Масалан, аквариумда ток урган балиқлар кейинчалик ўша ерни, ҳатто хўрак бўлса, ҳам четлаб ўтишга одатланган.

Олимлар балиқчиларни бу тилсиз жониворларга шафқатлироқ бўлишга ундашяпти, айтилишича, балиқлар сувсизликда ўта қийналиб жон бераркан...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг