Bloomberg рейтингида биринчи марта — етакчи ўнталикда фақат америкаликлар
Bloomberg янгилаган миллиардерлар рейтингида илк бор АҚШ фуқаролари бутун топ-10 таликни эгаллади.
Рўйхатнинг биринчи поғонасида 919 миллиард доллар билан тадбиркор Илон Маск турибди. Ундан кейинги ўринларни Google ҳамасосчиси Ларри Пейж (286 млрд) ва Amazon асосчиси Жефф Безос (274 млрд) эгаллаган.
Шунингдек, топ-10 таликдан Google ҳаммуассиси Сергей Брин (266 млрд доллар), Dell асосчиси Майкл Делл (245 млрд), Meta раҳбари Марк Цукерберг (229 млрд), Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисон (208 млрд), Nvidia бош директори Женсен Хуанг (181 млрд), Microsoft собиқ раҳбари Стив Балмер (172 млрд) ва инвестор Уоррен Баффет (144 млрд) жой олган.
Америкаликлар топ-10 талик рўйхатни тўлиқ эгаллашига LVMH компаниялар гуруҳи эгаси, франциялик Бернар Арнонинг капитали 143 миллиард долларгача камайгани сабаб бўлди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter