Президент Бўстонлиқ тумани ҳокими ва солиқ инспекцияси раҳбарини ишдан олди
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев танқидий-таҳлилий маъруза қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, туризмни ривожлантирмагани, бу борада бирор-бир таклиф билан чиқмагани ва оёғи ердан узилгани учун Бўстонлиқ тумани ҳокими ва солиқ инспекцияси раҳбари сессиянинг ўзида Президент томонидан ишдан олинган.
Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter