Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон талабалар билан ифторлик қилди

Эрдўғон талабалар билан ифторлик қилди

Фото: Туркия президенти матбуот хизмати

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бешиктошдаги талабалар уйига ташриф буюриб, талабалар билан ифторлик қилди. Унга матбуот котиби Иброҳим Калин ҳам ҳамроҳлик қилган.

Рамазон ойининг мўътабар анъанаси саналган ифтор дастурхони баҳонасида Эрдўғон талабалар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрларига қулоқ тутган.

Туркия раҳбарининг Рамазонда оддий халқ вакиллари билан биргаликда оғиз очиши анъанага айланган дейиш мумкин. Ўтган йили ҳам у рафиқаси билан Анқара шаҳридаги камтарона ҳаёт кечирувчи хонадонлардан бирида ифторлик қилгани хабар қилинган эди.

Дарвоқе, ўтган йили президент Эрдўғон Миллиятчи ҳаракат партияси (MHP) раиси Давлат Баҳчели билан ўзбек ўтовида ташкил этилган ифтор дастурхонида учрашганди. Ўшанда муҳим сиёсий учрашув, боз устига, муқаддас Рамазон ойидаги ифторлик дастурхони айнан ўзбек ўтовида ташкил этилгани қардош халққа эҳтиром намунаси деб баҳоланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг