Европа чемпионатида мутлақо кутилмаган натижа қайд этилди
Австрия терма жамоаси Европа чемпионатида сенсацион тарзда биринчи ўриндан плей-оффга чиқди. Австрияликлар бугун Нидерландияни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.
Параллель кечган баҳсда Франция терма жамоаси Полша билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Французлар таркибида Килиан Мбаппе, полшаликлар сафида Роберт Левандовски гол киритди. Уларнинг иккаласи ҳам пенальтидан гол уришди.
D гуруҳидаги жадвал қуйидагича кўринишга эга:
1. Австрия (6 очко)
2. Франция (5 очко)
3. Голландия (4 очко)
4. Полша (1 очко)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter