Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳаж зиёратига борган 577 киши жазирамада вафот этди

Ҳаж зиёратига борган 577 киши жазирамада вафот этди

Фото: IMAGO/Medhat Hajaj APAimages/Globallookpres

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратини амалга ошираётган пайтда ҳалок бўлганлар сони 577 нафарга етди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Номи сир тутилаётган икки араб дипломатининг маълум қилишича, вафот этганларнинг 323 нафари мисрликлар бўлган. Улар жазирама иссиқ туфайли вафот этган. Фақат бир мисрлик тиқилинчда қолиб, олган жароҳатлари оқибатида оламдан ўтган.

Нашрга маълумот берганларга кўра, ҳалок бўлганларнинг камида 60 нафари — иорданияликлар, 23 нафари — Туркия фуқаролари.

Қурбонлар сони ҳаддан зиёдлигига Ҳаж зиёратига ноқонуний келганлар сони жуда кўплиги ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бунинг оқибатида зиёратчилар лагерларида тартибсизликлар юзага келган, қутқарувчилар ўз вақтида ёрдам кўрсата олмаган, деди мисрлик Ҳаж зиёрати амалларини назорат қилувчи амалдор. Унинг айтишича, зиёратчилар узоқ вақт сув ва овқатсиз қолиб кетишган, кондиционерлар ишламаслиги туфайли кўплар иссиқда жон берган.

Саудия Арабистони миллий метеорология маркази маълумотига кўра, 17 июн санасида Маккадаги Катта массжидда 51,8 даража иссиқ қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг