Шавкат Мирзиёев: «Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, тоза одамлар юборилади»
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашди. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, фуқароларни муқаддас Ҳаж зиёратига юбориш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
«Энди ҳажга қандайдир тижоратчилар эмас, қалби тоза одамлар юборилади. Адашган юртдошларимизни кафилликка оладиганлар ҳажга боради. Бундайлар кам бўлса, ҳаж квотаси ҳам камаяди», деб айтган давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2018 йили баҳор мавсумида 8500 нафар, рамазон мавсумида 1500 нафар юртдошларимиз умра зиёратини адо этиши белгилангани, «Умра — 2018» баҳор мавсуми 2018 йил 1 февралдан бошланишини режалаштирилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter