Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳакамни калтаклаган турк клуби президенти 5 йилга қамалди

Ҳакамни калтаклаган турк клуби президенти 5 йилга қамалди

Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Ризеспор» билан ўйиндан сўнг ҳакам Ҳалил Умут Мелернинг юзига мушт туширган «Анқарагужу» клуби президенти Фарук Кожа беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, у футболдан умрбод четлатилган.

Ҳакамни тепкилашда қатнашган шахслар ҳам жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, «Анқарагужу» ФК 2,2 млн лира жаримага тортилди ва 5 та ўйинни томошабинларсиз ўтказадиган бўлди.

Душанба куни Анқарада бўлиб ўтган “Анқарагужу” ва “Ризеспор” жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидан якунланган, мезбон жамоа 90+7-дақиқада жавоб голини ўтказиб юбориб уч очкони бой берганди. ОАВга кўра, арбитр ўйинга бунча вақт қўшиб бермаган, қолаверса, у ўйин давомида анқараликларнинг икки голини бекор қилган. Буларнинг барчаси клуб президентини ғазаблантирган ва у ҳакамдан ўч олиш учун муштларини ишга солганди.

Ҳодисадан сўнг Туркиядаги барча футбол ҳакамлари бойкот эълон қилган, Туркия футбол федерацияси барча лигалардаги ўйинларни номаълум муддатга қолдиришга мажбур бўлганди.

Халқаро резонансга сабаб бўлган воқеадан сўнг зўравонликда қатнашган барча шахсларга нисбатан жиноят иши очилгани айтилганди. Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам бу воқеага муносабат билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг