Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳеч қандай шартларсиз» – АҚШ коронавирусга қарши яна 500 миллион доза вакцина хайрия қилмоқда

«Ҳеч қандай шартларсиз» – АҚШ коронавирусга қарши яна 500 миллион доза вакцина хайрия қилмоқда

Жо Байден жорий йил июнь ойида дунё мамлакатларига вакцина хайрия қилиш режасини эълон қилди.

Фото:«Getty Images»

АҚШ 100 га яқин кам даромадли мамлакатларга Pfizer вакцинасининг 500 миллион дозасини етказиб беришни бошламоқда. Бу ҳақда президент Жо Байден маълум қилган.

Қайд этилишича, Қўшма Штатларга ҳозирга қадар пандемияга қарши кураш доирасида 65 мамлакатга 110 миллион дозадан кўпроқ эмдориларни етказиб берган. Бу эса хайрия кўмаги бўйича дунёдаги энг катта кўрсаткичдир. 

«Президентлик фаолиятимнинг илк кунлариданоқ коронавирусга қарши миллий миқёсда курашиш билан мурод ҳосил бўлмаслигини теран англадим. Негаки, вирус чегара билмайди, уни тўхтатиб қолиш учун баланд деворлар тиклаш ҳам бефойда», – дейди Оқ уй раҳбари.

Жо Байденга кўра, миллионлаб доза вакцина эҳтиёжманд давлатларга ҳеч қандай шартларсиз, инсонийлик нуқтаи назаридан тақдим этилмоқда. 

«Бу ўринда бизнинг қадриятларимиз ҳақида гап кетмоқда. Америкаликлар оғир паллаларда ёрдам қўлини чўзишга одатланган. Биз инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва пандемияга барҳам бериш учун беминнат кўмакка шаймиз», – дейди у.

Жо Байден жорий йил июнь ойида кам даромадли мамлакатларга ковидга қарши эмдориларни хайрия қилиш режасини эълон қилган эди. Ушбу режага кўра, ярим миллиард дозанинг 200 миллиони жорий йил якунига қадар, қолган 300 миллиони эса 2022 йилнинг биринчи ярмида тўлиқ етказилади.

Қўшма Штатлар эмдориларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX (COVID-19 вакцинасидан дунё миқёсида тенг фойдаланишга қаратилган халқаро ташаббус) дастури доирасида тарқатмоқда. Бундан ташқари, расмий Вашингтон мазкур дастурга 2 миллиард доллар миқдорида кўмак ажратган.

АҚШ Ўзбекистонга ҳам COVAX дастури доирасида 3 миллион 60 доза «Moderna» вакцинасини беғараз кўмак тариқасида тақдим этди. Пандемия даврида муҳим аҳамият касб этган вакциналар жорий йил 29 июль куни Алабама штатидан Тошкентга келтирилди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ва АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Moderna» вакцинасини топшириш маросимида. Фото: АҚШ элчихонаси

Маълумотларга қараганда, АҚШ коронавирус пандемияси бошланган 2020 йил март ойидан буён COVID-19 офатига қарши кураш бўйича Ўзбекистонга қарийб 14 миллион доллар миқдорида кўмак кўрсатган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг