Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди

ИИВ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлигининг қайд этишича, охирги пайтларда Telegram ижтимоий тармоғида айрим шахслар фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни (фотосурати, исми, шарифи, телефони, манзили ва бошқалар) тўплашга ҳаракат қилиш ҳолатлари кузатилган.

Уларнинг бундан мақсади кейинчалик ушбу маълумотларни фойдаланувчиларнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи «пост»лар кўринишида тарқатмаслик эвазига пул маблағларини ундириш эканлиги таъкидланади.

ИИВ маълумотига кўра, бундай каналларнинг бир нечтаси аниқланган бўлиб, уларнинг юритувчилари хориждан туриб фаолият олиб бормоқда ва ҳозирча ушбу каналларни блоклашнинг иложи йўқ.

Вазирлик фуқаролардан шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда қўймасликни ва бегона гуруҳларда тарқатмасликни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг